Вакант лавозим бўйича маълумот
Лавозим: ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАРНИ ТАНЛАБ ОЛИШ ШЎЪБАСИ МУДИРИ
Вазифавий мажбуриятлари:
• Иқтидорли ёшларни танлаб олиш шўъбасининг иш жараёнини ташкил қилиш ва юритиш;
• Агентликнинг бошқа бўлимлари билан фаолият узвийлигини таъминлаш, шўъба фаолиятининг барча йўналишлари бўйича тегишли ахборотларни йиғиш, таҳлил килиш ва ҳисоботлар тайёрлаш;
• Агентлик тасарруфидаги мактабларда таҳсил олаётган ўқувчиларнинг иқтидорларини юзага чиқаришга кўмак кўрсатиш механизмларини ишлаб чиқиш;
• иқтидорли ёшларнинг ютуғини кенг жамоатчиликка танитиб боришни ташкил қилиш;
• иқтидорли ёшларни чет элдаги нуфузли олий ўқув юртларига танитиш, ўқишга киришларига методик кўмак кўрсатиш механизмларини ишлаб чиқиш ва ташкил қилиш;
• истеъдодли ва иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, уларнинг индивидуал-психологик, физиологик хусусиятлари ва қизиқишларини ўрганиш, қобилиятларини намоён этиши ва ривожлантириши учун шарт-шароитлар яратишни ташкил этиш механизмларини ишлаб чиқиш ва мактабларга татбиқ этишни бошқариш.
Номзодга қўйиладиган талаблар
Маълумоти: камида бакалавр даражасидаги олий маълумот;
Малака талаблари: камида 3 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши;
• чет тилларидан бирини бошланғич даражада билиши;
• замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан иш жараёнида эркин фойдалана билиши.
Маъқулланади: ташкилотчилик, етакчилик;
• соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан мукаммал ишлай олиш; яратилаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича ишларни ташкил этиш ва назорат қила билиш;
• давлатимизнинг Агентлик тизимига оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини билиши, иш фаолиятига татбиқ қила билиш;
• жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳиллик ва иноқликни мустаҳкамлаш бўйича фаолият юритиш;
• санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини билиш.
Барча қизиққан шахслар маълумотнома-объективкани қуйидаги электрон манзилларга юборишлари сўралади:
s.shavkatov@piima.uz
info@piima.uz